Ўзбекистондаги парламент сайловлари муносабати билан айрим вазирлар ўз лавозимларидан воз кечиш учун ариза ёзганликлари маълум қилинди.
Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига таяниб Uzdiplomat хабар берди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири — Ҳилола Умарова;
Маданият вазири — Озодбек Назарбеков;
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири — Азиз Абдуҳакимов;
Рақамли технологиялар вазири — Шерзод Шерматов;
Адлия вазири — Акбар Тошқулов.
Юқоридаги амалдорлар жорий йилда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида номзод сифатида иштирок этмоқда. Улар депутатликка сайланган тақдирда, ўз лавозимларидан воз кечишлари талаб этилади.
Бу ўзгаришлар вазирликлар фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши ва янги раҳбарият ким бўлиши ҳозирча маълум эмас.