Докторантурага қабул жараёни бошланди. Кимларга имтиёз берилади?

Докторантурага қабул жараёни бошланди. Кимларга имтиёз берилади?

Ўзбекистон Республикаси Олий Таълим, Фан ва Инновациялар Вазирлиги томонидан 2024 йил учун стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва мақсадли докторантура йўналишларида ҳужжатлар қабул қилиниши ҳақида хабар қилинди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Жараён Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган 5 200 та квотага асосан рақамли платформа орқали амалга оширилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Шунингдек, илмий тадқиқот билан шуғулланиш истагидаги талабгорлар учун хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий ёки халқаро сертификатлар талаб этилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠ Бу талаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли (2021 йил 19 майдаги PQ-5117-сонли) қарори асосида жорий қилинган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Президентнинг 2020 йил 12 августдаги PQ-4805-сонли қарорига биноан, кимё ва биология йўналишларини фақат “аъло” баҳолар билан тамомлаган магистрлар имтиҳонсиз ва миллий ёки халқаро сертификатсиз таянч докторантурага қабул қилинадилар.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Шунингдек, Президент стипендияси совриндорлари ҳам ушбу имтиёзларга эга.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠