Президент ва номли давлат стипендияларининг республика босқичи ўтказиладиган саналар белгиланди

Президент ва номли давлат стипендияларининг республика босқичи ўтказиладиган саналар белгиланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига мувофиқ, 2025-2026-ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда номли давлат стипендияларининг республика босқичи танловлари жорий йилнинг 22–29 январь кунлари бўлиб ўтади.

 

Президент давлат стипендияси учун:

 

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича талабгор номзодлар «Ўзбекистон тарихи», «Ахборот технологиялари» ва «Хорижий тиллар» фанларидан тест синовларида иштирок этади.

 

Тест синовлари санаси: 2026 йил 27 январь куни Тошкент шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биносида бўлиб ўтади (Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй)

 

Тест синовларига талабгорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари билан белгиланган вақтдан кечикмасдан келишлари қатъий сўралади.

 

Маълумот учун: 2025-2026-ўқув йили учун Президент ва номли давлат стипендиялари танловини ўтказиш режасига кўра, номли давлат стипендияларига ҳужжат топширган талабгорларнинг илмий ишлари ва эришган ютуқлари экспертлар томонидан баҳоланади.

 

Танлов натижалари мй.эду.уз электрон тизими орқали эълон қилинади.

 

Президент ва номли давлат стипендияларининг республика босқичи ўтказиладиган саналар белгиланди

Президент ва номли давлат стипендияларининг республика босқичи ўтказиладиган саналар белгиланди