Ўқишни кўчириш бўйича аризалар жавоби қачон чиқади?

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар жавоби қачон чиқади?

Хабарингиз бор, жорий йил 10 январдан баҳорги семестр учун ўқишни кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризалар қабули бошланган эди. Аризалар қабули эртага 20 январь куни якунланади.

 

Аризалар қуйидаги шаклларда:

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий  transfer.edu.uz сайти;

 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz  орқали онлайн қабул қилиниши мумкин.

 

Маълумот учун, баҳорги семестр олдидан бир олий таълим ташкилотидан бошқасига «кўчириб тиклаш» бўйича аризалар қабул қилинмайди.

 

Аризалар 2026 йил 21 январдан 10 февралгача кўриб чиқилади ва натижаси юзасидан талабгорларга маълум қилинади.