Эртага қишки «перевод» бўйича аризалар қабулининг охирги куни

Эртага қишки «перевод» бўйича аризалар қабулининг охирги куни

Хабарингиз бор, жорий йил 10 январдан баҳорги семестр учун ўқишни кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризалар қабули бошланган эди. Аризалар қабули эртага 20 январь куни якунланади.

 

Аризалар қуйидаги шаклларда:

 

  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий transfer.edu.uz сайти;

 

  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали —  my.gov.uz орқали онлайн қабул қилиниши мумкин.

 

Баҳорги семестр олдидан бир олий таълим ташкилотидан бошқасига «кўчириб тиклаш» бўйича аризалар қабул қилинмайди.

 

Рухсат кимларга берилади?

 

– талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга;

 

– давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

 

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

 

– рейтинг дафтарчаси, академик маълумотнома ёки транскрипт нусхаси;

– ўқишни кўчириш (қайта тиклаш) сабабларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

 

Аризалар 2026 йил 21 январдан 10 февралгача кўриб чиқилади ва натижаси юзасидан талабгорларга маълум қилинади.