Бухоро шаҳридаги 39-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Дилобар Ғуломова инглиз тилидан CEFR B2 даражали сертификатга эга бўлди.
У чет тилини билиш даражаси аниқлаш тест синови қисмларидан мос равишда қуйидагича натижа кўрсатган:
Listening (Тинглаб тушуниш) — 55;
Reading (Ўқиш) — 56;
Writing (Ёзиш) — 47;
Speaking (Гапириш) — 52.
Аввалроқ, 12 ёшли ўқувчи CEFR B2 сертификатини қўлга киритгани ҳамда Фарғонада 3-синф ўқувчиси инглиз тилидан CEFR B2 даражага эга бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Самарқандда 4-синф ўқувчиси B2 даражали сертификат соҳибига айлангани ҳақида хабар берган эдик.
