Қашқадарёда 5-синф ўқувчиси CEFR B2 сертификатига эга бўлди

Қашқадарёда 5-синф ўқувчиси CEFR B2 сертификатига эга бўлди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабнинг 5-Г синф ўқувчиси Нуралиева Мунаввар Бекзод қизи Чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатини қўлга киритди.

 

Имтиҳон қисмларига мос равишда натижалар қуйидагича:

 

— Тинглаб тушуниш (Listening) – 54;

 

— Ўқиш (Reading) – 51;

 

— Ёзиш (Writing) – 50;

 

— Гапириш (Speaking) – 54.

 

Аввалроқ, Навоий шаҳридаги 22-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Исломбек Мансуров Чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатни қўлга киритганлиги ҳақида хабар берган эдик.