Давлат ташкилотларида ходимлар аниқ штат бирликлари (ставкалар) асосида ишга олинади.
Хусусий секторда эса бундай мажбурият йўқ — корхона ўзи хоҳласа штат жадвали тузади ёки тузмаслиги ҳам мумкин. Муҳими, ходимга тўланадиган ойлик меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак (ҳозирда 1 млн 271 000 сўм).
Агар шу шарт бажарилса, ходимнинг пенсия стажи тўлиқ ҳисобланади. Шунингдек, хусусий секторда ходим бир неча жойда ишлаши ҳам мумкин — бу қонун билан чекланмаган.
Хусусий секторда ставка сонига чеклов йўқ, фақат минимал иш ҳақи ва меҳнат шартномасига риоя қилинса, бўлди.
Шунга кўра, сиздаги ҳолатда давлат мактабида ишлайдиган ўқитувчини хусусий мактабга ишга олишингиз мумкин.
Бироқ бунда унинг асосий иш жойидаги иш соатлари бузилмаслиги керак.
