Адлия вазирлиги томонидан давлат олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя этилиши юзасидан текширув ўтказилди.
Жумладан:
– Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети;
– Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети;
– Тошкент давлат шарқшунослик университети;
– Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти;
– Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети фаолияти ўрганилганда мингдан ортиқ адабий асарлар муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгаларидан рухсат олинмасдан, ҳеч қандай шартномасиз тўлиқ ҳолда электрон шаклга ўтказилгани ва унилибрарй.уз тизимига ҳамда олий таълим муассасаларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлангани аниқланган.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича олий таълим муассасалари масъулларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси билан баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда судларга юборилган.
Шунингдек, келгусида бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида олий таълим муассасалари ходимларига муаллифлик ва турдош ҳуқуқларга риоя қилиш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддасига мувофиқ муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгаси зарарни қоплаш учун ҳуқуқбузардан БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон талаб қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
