EACH (Excellence in Analytical Chemistry) — бу аналитик кимё ва ўлчаш илмларини кенг ва хилма-хил йўналишларда қамраб оладиган икки йиллик Erasmus Mundus Joint Masterʼs Programme дастури ҳисобланади.
Дастур аналитик кимё соҳасида саноатда (озиқ-овқат, фармацевтика, материаллар, энергетика ва бошқалар) ҳамда кимёвий таҳлил лабораторияларида (атроф-муҳит, озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ва бошқалар) бутун дунё бўйлаб ишлашга юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди.
Дастур 4 та университет томонидан олиб борилади:
- Университй оф Тарту (УТ, cоординатор), Эстониа;
- Уппсала Университй (УУ), Сwэден;
- Университй Cлауде Бернард Лён 1 (УCБЛ), Франcэ;
- Åбо Академи Университй (ААУ), Финланд.
2026 йилги қабул учун 1-қабул даврида (2025 йил 5 ноябрь-2026 йил 5 январь) ЭАЧ дастури доирасида Эрасмус Мундус стипендиялари, контракт тўловидан озод этилган (туитион-wаивер) ўринлар ҳамда тўлов-контракт асосидаги ўқиш ўринлари таклиф этилади.
Сараланганлар Эстониянинг Тарту университетида 2026 йил 31 августдан ўқишни бошлашади. Дастур тили инглиз тили, шу билан бирга иштирокчилар таълим муассасаси жойлашган давлатлардан бирининг миллий тилида мулоқот қилишни ҳам ўрганадилар.
Маълумот учун: Дастур битирувчиларнинг 80% и битиргандан сўнг атиги бир неча ой ичида иш билан таъминланади. Масалан: йирик компанияларнинг тадқиқот ва ишланмалар (Р&Д) бўлимларида, кимё ва фармацевтика саноати лабораторияларида, шунингдек соғлиқни сақлаш, истеъмолчилар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилотларида.
Тарту университети (УТ) энг кўп эътироф этилган университет бўлиб, кимё соҳасида илмий муассасалар ичидаги энг юқори деб топилганларнинг 1% и қаторига киради.
Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
- Кимё ёки кимё муҳандислиги фанларидан камида 60 ЭCТС ҳамда математика ва/ёки физика фанларидан 20 ЭCТС баллни ўз ичига олган бакалавр (ёки унга тенглаштирилган) даражага эга бўлиш лозим;
- Академик транскриптда кўрсатилган барча фанлар бўйича ўртача баҳо мавжуд максимал баҳонинг камида 66% ини ташкил этиши керак (бу ариза бериш учун минимал талаб ҳисобланади);
- Инглиз тилини яхши билиш лозим:
- ИЭЛТС Аcадемиc: умумий балл 6,5 ва ҳар бир бўлим 5,5 дан кам бўлмаслиги керак;
- ТОЭФЛ иБТ® (Интернет орқали): минимал балл — 90;
- Cамбридге Энглиш:
- Б2 Фирст — минимал балл 173;
- C1 Адванcэд;
- C2 Профиcиэнcй;
- Пеарсон ПТE Аcадемиc — минимал балл 62.
Эслатма: Бошқа университетлар томонидан берилган тил сертификатлари қабул қилинмайди.
Инглиз тилини билиш бўйича талаб фақатгина қуйидагилардан камида биттасини ҳужжатлар билан тасдиқлай олсагина бекор қилинади:
- Ўрта таълимни инглиз тилида қуйидаги мамлакатлардан бирида тугатган бўлса: ЙИ/ЙИҲ аъзо давлатлари, Швейцария, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия ёки Янги Зеландия. Таълим тўғрисидаги ҳужжатда таълим тили кўрсатилган бўлиши шарт;
- Ўрта таълимни (юқори ўрта мактаб / ҳигҳ счоол) ЙИ/ЙИҲ давлатларидан бирида ёки Швейцарияда ёки Буюк Британияда тугатган ва инглиз тили бўйича якуний имтиҳон топширган бўлса ҳамда натижа Европа умумий тил билиш мезонлари (CЭФР) бўйича Б2 даражага мос эканини кўрсатса;
- Таълим тили инглиз тили бўлган дастурда кундузги таълимда ўқийдиган талаб мақомида камида бир академик йил давомида қуйидаги мамлакатлардан биридаги олий таълим муассасасида ўқиган бўлса: АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Швейцария, Буюк Британия ёки ЙИ/ЙИҲ аъзо давлатлари. Академик транскрипт ҳужжатида номзод инглиз тилида олиб бориладиган дастурга қабул қилинганлиги кўрсатилган бўлиши керак.
Фойдали томонлари
- Ҳар бир дастур учун 18,000 евро миқдоридаги иштирок этиш харажатлари қопланди (бу ўқиш тўлови ва тўлиқ суғуртани ўз ичига олади);
- Ойига 1,400 евро миқдорида стипендия берилади (бу жойлашиш, яшаш, сафар ва виза харажатлари учун тўловларни ҳам ўз ичига олади);
- Замонавий аналитик кимёнинг назарий (фундаментал) ва амалий жиҳатлари бўйича билим ва кўникмалар ўргатилади;
- Европанинг етакчи университетларида таълим олиш.
Нуфузли халқаро компанияларда қуйидаги йўналишлар бўйича амалиёт ўташ ва карьера имкониятлари мавжуд:
- Йирик компанияларнинг тадқиқот ва ишланмалар (Р&Д) бўлимлари;
- Кимё саноати лабораториялари;
- Фармацевтика саноати лабораториялари;
- Соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилотлари;
- Озиқ-овқатни қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришда сифатни назорат қилиш лабораториялари;
- Сертификатлаш, стандартлаштириш ва аккредитация органлари;
- Миллий метрология марказлари ва институтлари;
- Академик фаолият ва ПҳД (докторантура) таълими.
Муҳим: Тўлов асосида ўқийдиган талабалар учун ЭАЧ дастурида ўқиш нархи йилига 9,000 евро (бутун дастур учун 18,000 евро)ни ташкил этади.
Ҳужжат топшириш
Дастурда қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали ариза топширишлари мумкин.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
- Онлайн ариза;
- Бакалавр дипломи ёки унга тенглаштирилган ҳужжатнинг расмий нусхаси;
- Диплома Супплемент (баҳолар кўрсатилган транскрипт/баҳолар варақаси ва баҳолаш шкаласи) асл тилида;
- Агар ҳужжатлар тўғридан-тўғри университет томонидан инглиз тилида берилмаган бўлса, бакалавр дипломи ва Диплома Супплементнинг инглиз тилига расмий таржимаси. Тўғри таржималар бўйича батафсил маълумотни бу ерда;
- Паспорт нусхаси;
- Тил билиш сертификати;
- Мотивацион хат (бўш жойлар билан максимал 2,000 та белги);
- Яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат.
Ариза топшириш жараёни:
- Онлайн ариза тизими ДреамАпплй орқали ариза топширилади. Бунда барча талаб қилинадиган ҳужжатларнинг электрон нусхаларини тизимга юкланади ва мотивацион хатнинг якуний варианти қўшилади.
2. Қабул муддати тугаганидан бир неча ҳафта ўтиб тест топширилади. Тестдаги масалалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- молекуляр формула ва тортиш (массани ўлчаш) маълумотлари асосида мол ва фоизларни ҳисоблаш;
- эритмалар концентрациясини ҳисоблаш;
- оддий аналитик аниқлашлар (титрация, гравиметрия ва бошқалар) натижаларини ҳисоблаш.
Муҳим: Масалаларни ечишда ҳар қандай Сунъий интеллект (АИ) воситаларидан фойдаланиш қатъиян ман этилади. Номзодлар ўқишни бошлаганида ҳам офлайн тартибда шунга ўхшаш тест топшириши керак бўлишини унутмаслиги керак!
3. Агар ўқишга қабул таклифи берилса, таклиф эълон қилинган кундан бошлаб 3 ҳафта ичида барча ҳужжатларни, чоп этилган ва имзоланган ариза шакли билан бирга почта орқали қуйидаги манзилга юбориш шарт:
— Студент Адмиссионс
— Университй оф Тарту
— Üликооли 18-132
— Тарту 50090
— ЭСТОНИА.
Аризалар қуйидаги мезонлар орқали баҳоланади:
- Олдинги таълим босқичидаги ўртача баҳо (якуний баллнинг 40% ини ташкил этади);
- Мотивацион хат (якуний баллнинг 30% ини ташкил этади);
- Муаммоларни ечиш бўйича онлайн тест (якуний баллнинг 30% ини ташкил этади).
Дастурга қабул учун рейтингда иштирок этиш ва минимал талабларга жавоб бериш керак:
- ўртача баҳо бўйича камида 66% (максимал балл — 100);
- мотивацион хат бўйича камида 51% (максимал балл — 100);
- муаммоларни ечиш тестидан камида 51% (максимал балл — 100).
Эслатма: Ариза топшириш учун ҳужжатлар инглиз ва эстон тилида қабул қилинади. Тўлиқ бўлмаган ёки электрон почта орқали юборилган аризалар қабул қилинмайди ва топширилган ариза (мотивацион хат билан бирга) таҳрир қилинмайди.
Ариза топширишдан олдин талаб қилинадиган ҳужжатлар ва босқичма-босқич ариза топшириш бўйича қўлланмани ўрганиб чиқиш лозим.
Қўшимча маълумотлар
- Дастурга ҳужжат топшириш учун охирги муддат: 6 январь, 2026 йил;
- Натижалар 2026 йил 6 мартга қадар эълон қилинади;
- Тел: +372 737 5153 (Талабалар хизматлари)/+372 518 4176 (Дастур директори);
- Эмаил: each@ut.ee;
- Дастур ҳақида қўшимча маълумотларни Facebook ижтимоий тармоғи орқали ўқиш мумкин.
