Энди ўқитувчиларга дарс соатлари янги тартиб асосида тақсимланади

Энди ўқитувчиларга дарс соатлари янги тартиб асосида тақсимланади

2026 йилдан бошлаб мактабгача ва мактаб таълими тизимида бир қанча янгиликлар амалга оширилади. Жумладан:

 

– таълим қардош тилларда олиб бориладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари учун ўзбек тилини ўргатиш бўйича дарсликларнинг янги авлоди яратилади:

 

– мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи лавозимига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-тарбиячилар ва мактабгача таълим ташкилоти психологлари касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади.

 

– янги рақамли платформа ишга туширилади ҳамда техникум битирувчиларининг касбий кўникмалари ҳақидаги барча маълумотлар жойлаштирилади.

 

2026 йил 1 августдан бошлаб:

 

– умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига дарс соатлари белгиланган янги тартиб асосида тақсимланади:

 

2026 йил 1-центабрдан бошлаб:

 

– менежерлик сертификатига эга бўлган мактаб маслаҳатчиларига сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига тегишлича ҳар ойлик 30 фоиз миқдорида қўшимча устамалар тўланади.

 

2026-2027-ўқув йилидан бошлаб:

 

– келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади;

 

– муҳандислик мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш бошланади ҳамда бир синфда ўқувчилар сони 24 нафар, умумий чекланган сони 240 нафар этиб белгиланади;

 

– Тошкент шаҳрида Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалида таълим фаолияти бошланади;

 

– Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университети ва Бухоро давлат педагогика институтларининг «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналишларига қўшимча қабул квоталари ажратилади;

 

– Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети бошқарув тизими такомиллаштирилади ва халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этиб борилади, хусусан «Госпиталь педагогика» магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.