Олмаотада талаба профессорга пичоқ билан ҳужум қилди (видео)

Олмаотада талаба профессорга пичоқ билан ҳужум қилди (видео)

21 декабрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларидан бирида талаба ўқитувчилардан бирига пичоқ билан ҳужум қилган. Бу ҳақда Спутник Қозоғистон хабар берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса университет ҳудудида содир бўлган. Ижтимоий тармоқлар тарқалган ва расмий ОАВда берилган хабарларда ҳужум вақтида оддий ошхона пичоғидан фойдаланилгани айтилмоқда.

 

 

Қозоғистон Ички ишлар органлари воқеа юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланганини билдирди. Аввалига гумонланувчи қидирувда экани айтилган бўлса, кейинчалик у қўлга олингани ва ҳозирда ҳибсда сақланаётгани расман тасдиқланди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужум сабаблари, талаба ва жабрланган профессор ўртасидаги муносабатлар ҳамда ҳодисанинг бошқа тафсилотларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

 

Айни пайтга қадар расмий манбалар жабрланган профессорнинг соғлиғи ҳолати ҳақида маълумот бермаган. Мутасадди идоралар тергов якунлангач, қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.