Давлат томонидан ғолиблари рағбатлантириладиган минтақавий халқаро фан олимпиадалари рўйхати кенгайди

Давлат томонидан ғолиблари рағбатлантириладиган минтақавий халқаро фан олимпиадалари рўйхати кенгайди

Ҳукуматнинг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сон қарорига асосан Халқаро сунъий интеллект олимпиадаси (International Olympiad in Artificial Intelligence (IOAI) мақоми асосий олимпиадаларнинг республика босқичига тенглаштирилган минтақавий халқаро фан олимпиадалари рўйхатига қўшилди.

 

Минтақавий халқаро олимпиадаларда иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаси нуфузли халқаро олимпиадаларга ўтказилган саралаш босқичлари натижалари асосида ёки Вазирлик томонидан қўшимча саралашлар ўтказиш орқали шакллантирилиши мумкин.

 

Халқаро сунъий интеллект олимпиадаси (IОАI)— 15–19 ёш орасидаги мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган нуфузли халқаро мусобақа бўлиб, унда сунъий интеллект, алгоритмлар, машинавий ўрганиш ва маълумотлар таҳлили бўйича билим ҳамда амалий кўникмалар синовдан ўтказилади.

 

Давлат томонидан ғолиблари рағбатлантириладиган минтақавий халқаро фан олимпиадалари рўйхатига яна бир олимпиада киритилди