Энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган ўқув марказлар рўйхати эълон қилинди

Энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган ўқув марказлар рўйхати эълон қилинди

Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг энг кўп эътирозларига сабаб бўлаётган нодавлат таълим ташкилотлари рўйхати эълон қилинди.

 

Маълум қилинишича, 2024–2025 йиллар давомида нодавлат таълим хизматлари бўйича 1 200 га яқин мурожаат қабул қилинган.

 

Уларнинг асосий қисмини қуйидаги ўқув марказлари ва онлайн таълим платформалари ташкил этган:

 

– Неwтон Аcадемй, НеwТоне счоол;

 

– МйТеачер онлайн инглиз тили курси;

 

– «Преп.уз» онлайн рус тили курси;

 

– «Бадавлат аёл» лойиҳаси;

 

– «Қадам Эдуcатион» ўқув маркази;

 

– Лерна, Скиллбох, Геэкбраинс;

 

– «Интерно Эду» МЧЖ;

 

– Энглифй МЧЖ;

 

– Ният Эдуcатион;

 

– Севенеду онлайн тил маркази.

 

Таҳлилларга кўра, бир қатор нодавлат таълим хизматларида таълим сифати қониқарсизлиги, кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилиши, шартнома шартлари ва пулни қайтариш тартиби бўйича етарли маълумот берилмаслиги каби ҳолатлар кузатилган.

 

Шу билан бирга, «Узум Насия», «Шаффоф молия», Пайлатер ва бошқа муддатли тўлов платформалари орқали тузилган шартномаларни бекор қилишда қийинчиликлар юзага келаётгани, рекламада берилган ваъдалар амалда бажарилмаётгани тўғрисида эътирозлар билдирилган.

 

Қўмита шу каби муассасаларни қонунчиликка, лицензия талабларига, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этишга чақирган ва жавобгарлик тўғрисида эслатган.

 

Нодавлат таълим хизматларидан фойдаланишда хизмат кўрсатувчининг фаолияти, лицензияси ва рухсатномаларини олдиндан текшириш лозимлиги таъкидланди.