Яна бир 6-синф ўқувчиси инглиз тилидан B2 даражани қўлга киритди

Яна бир 6-синф ўқувчиси инглиз тилидан B2 даражани қўлга киритди

Сурхондарёда 11 ёшли ўқувчи тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан B2 даражани қўлга киритди.

 

Кенжаяв Нодирбек Бекзод ўғли 2014 йил 27 майда туғилган. Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Деҳқонариқ маҳалласида яшайди. Тумандаги 21-мактабнинг 6-«В» синф ўқувчиси.

 

У Multilevel имтиҳонининг тўртала қисмидан мос равишда қуйидагича натижа кўрсатган:

 

Listening (Тинглаб тушуниш) — 75 (максимал);

Reading (Ўқиш) — 62;

Writing (Ёзиш) — 38;

Speaking (Гапириш) — 40;

 Overall (Умумий балл) — 54.

 

Худди шундай натижани 11 ёшли қашқадарёлик ўқувчи қиз ҳам қайд этганди.

 

Аввалроқ эса, Андижонда 2-синф ўқувчиси инглиз тилидан Б2 даражали сертификатни қўлга киритганлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг 1-ярмида бўлиб ўтадиган чет тили имтиҳонлари саналари жадвали эълон қилинди.