Хабарингиз бор, педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда ишчи гуруҳи деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ишчи гуруҳининг фаолиятига ҳамда улар қабул қиладиган қарорларга аралашишга йўл қўйилмайди.
Ишчи гуруҳ умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори асосида, муассаса директорининг буйруғи билан камида етти кишидан иборат тоқ сонда қуйидаги таркибда тасдиқланади:
Ишчи гуруҳи раҳбари — умумтаълим муассасаси директори;
Ишчи гуруҳ аъзолари — ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, умумтаълим муассасаси педагог ходимлари орасидан ҳамда умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг ота-оналаридан вакиллар.
Умумтаълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари — Ишчи гуруҳнинг масъул котиби ҳисобланади.
Ишчи гуруҳ фаолиятида шаффофликни таъминлаш мақсадида ушбу ишчи гуруҳ таркиби ҳар ўқув йили бошлангунга қадар умумтаълим муассасаси педагогик кенгаши томонидан қайта кўриб чиқилади. Бунда ишчи гуруҳ таркибидаги умумтаълим муассасаси педагог ходимлари, умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши ва ота-оналар вакиллари ҳар йили ўзгартириб борилиши шарт.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 662-сонли қарорига мувофиқ, бунда умумтаълим муассасаларининг опедагоглари ва бошқа ходимлари фарзандлари мазкур умумтаълим ўқиган тақдирда, мазкур таълим муассасаси ишчи гуруҳи таркибига ота-оналардан вакил сифатида жалб этилишга йўл қўйилмайди.
