Айни вақтда, 24 октябрь куни математика фанидан Асосий олимпиаданинг иккинчи — туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтмоқда.
Ушбу олимпиаданинг 1-смена доирасида 9-синфлар иштирокида ўтказилган тест саволлари эълон қилинди.
Аввалроқ, ушбу фандан асосий олимпиаданинг иккинчи — туман (шаҳар) босқичи қайта ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
Тест 30 та топшириқ бўлиб, 20 та ёпиқ, 10 та очиқ тест шаклида тақдим этилган.
Олимпиада жараёнида адолат тамойилларига зид ҳолатлар кузатилган тақдирда Марказнинг махсус ботига ёки ёки ушбу (+998 71 207 05 24) телефон орқали мурожаат қилиш мумкин.




