Ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани 326-мaктaбда ёнғин юз берганлиги ҳақида хабар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани 326-мaктaбда ёнғин юз берганлиги ҳақида хабар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда ҳозир Олмазор тумани 326-мaктaбда ёнғин юз бергани ҳақидаги видеолар тарқалди.

 

Ҳолат юзасидан ФВБ муносабат билдирди.

 

Унга кўра, 20-октябрь куни соат 17:42 да Тошкент шахар Олмазор тумани Қора Қамиш кўчаси 3-уй олдида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох шобба ёнётганлиги тўғрисида, Тошкент шахар ФВБ хабар келиб тушган.

 

Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 17:48 да етиб бориб, ёнғин соат 17:51 да ўчирилган.

 

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Аввалроқ Мирзо Улуғбек туманидаги 208-мактаб ҳудудида ҳам ёнғин бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.