Малака синовлари аввал эълон қилинган манзилларда реал вақт режимида барча ўқув фанлари бўйича тест (шу жумладан, жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фан ўқитувчилари аттестациясининг биринчи босқичи ва чет тили фанларидан ҳам) шаклида ўтказилади.
Биринчи босқичида – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 (35 та мутахассислик фандан+5 та педагогнинг касбий стандартларидан) та тест топшириғи берилади.
Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади.
Иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни («cасе студй» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.
Ҳар иккала босқич ҳам бир вақтда компьютер дастурлари орқали амалга оширилади (умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари бундан мустасно).
Бошланғич таълим, Математика, Информатика ва ахборот технологиялари, Физика, Кимё, Биология фанларига 120 дақиқа, қолган фан ёки (лавозим)ларга 90 дақиқа вақт ажратиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни мазкур синовларда умумтаълим мактабларининг Рус тили (миллий), Рус тили ва адабиёти (рус), Қозоқ тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Қирғиз тили ва адабиёти ҳамда Туркман тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари иштирок этадилар.
