Фан олимпиадалари маркази кимё фанидан асосий олимпиаданинг иккинчи – туман (шаҳар) босқичида қатнашган ўқувчиларнинг ҳудудлар кесимидаги статистикасини эълон қилди.

 

 

Статистикага кўра, Ўзбекистон бўйлаб жами 39 769 нафар ўқувчи иштирок этган.

 

 

9-10-синфлар кесимида энг кўп Қашқадарё вилоятидан жами 3 267 нафар ўқувчи, 11-синф кесимида эса Фарғона вилоятидан 1 735 нафар ўқувчи қатнашган.

 

Кимё фанидан олимпиаданинг 2-босқичида қатнашган ўқувчиларнинг ҳудудлар кесимидаги статистикаси эълон қилинди