Бугун «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ариза юбориш якунланади

Бугун «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ариза юбориш якунланади

Аввалроқ, давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида ўқимоқчи бўлган умумтаълим мактабларининг 9-синфида ўқиётган ўқувчилар 2025 йил 5 сентябрдан 15 октябргача ариза топширишлари мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

 

 

«Темурбеклар мактаби» битирувчиларига олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларининг 30 фоизи миқдорида, республиканинг бошқа ОТМ га ўқишга киришда ўзлари тўплаган балларининг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.

 

 

Ушбу мактабни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга таркиби «Темурбеклар мактаби» бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилик бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига тест синовларисиз ҳарбий касбий саралаш тадбирларини мувафаққиятли ўтиш натижалари бўйича кириш ҳуқуқи берилади.

 

 

Аризалар 2025 йил 5 сентябрдан 15 октябргача www.dxxtmhal.uz сайти орқали ёки ДХХ ҳудудий бошқармалари орқали қабул қилинади.

 

 

Ҳарбий-академик лицейда 5 та кафедра мавжуд. Булар:

 

 

– психология ва тарбия;

 

– ижтимоий фанлар;

 

– филология фанлари;

 

– аниқ ва табиий фанлар;

 

– касбий амалий фанлар.

 

 

Шунингдек, жорий ўқув йилидан бошлаб грантлар қайта тақсимланишни бошлайди. Яъни, яхши ўқиган талабалар грантга чиқади, ёмон ўқиганлар контрактга тушади. Президент фармонида ижтимоий-рағбатлантирувчи грант соҳиби бўлган талабаларга давлат гранти уларнинг ўқиш даври учун тўлиқ ҳажмда тақдим этилиши белгиланган.