Австралиянинг Сидней шаҳрида тўлиқ ва қисман молиялаштириладиган халқаро етакчилик дастури — HISA Youth Dialogue 2026

Австралиянинг Сидней шаҳрида тўлиқ ва қисман молиялаштириладиган халқаро етакчилик дастури — HISA Youth Dialogue 2026

HISA Youth Dialogue 2026 — бу дунёдаги энг нуфузли глобал етакчилик дастурларидан бири бўлиб, келажакни ўзгартира оладиган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Дастур 2026 йил 26-29 март кунлари Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтади ва унда бутун дунёдан ёш етакчилар, сиёсатчилар, академиклар ҳамда мутахассислар иштирок этади.

 

Дастурга кимлар қатнашиши мумкин?


Дастурда 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган барча давлат ва соҳа вакиллари иштирок этишлари мумкин. Улар қуйидаги 4 категория бўйича ариза топширишлари мумкин:

 

 

– тўлиқ молиялаштирилган (25 ўрин);

 

– қисман молиялаштирилган (75 ўрин);

 

– ўзини молиялаштирган (50 ўрин);

 

– форумга кириш ( 50 ўрин).

 

 

Дастур ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.

 

Дастурда қандай мавзулар таҳлил қилинади?

 

– глобал бошқарув ва етакчилик;

 

– иқлим дипломатияси ва барқарорлик;

 

– рақамли трансформация ва сунъий интеллектни бошқариш;

 

– инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий адолат;

 

– жамоат сиёсати ва глобал соғлиқни сақлаш;

 

– тинчлик қуриш ва можароларни ҳал этиш.

 

Дастурга аризалар 2026 йил 10 январгача қабул қилинади.

 

Мақбуллик шартлари

 

Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:

 

– ариза топшириш вақтида 18-45 ёш оралиғида бўлишлари лозим;

 

– дастурда иштирок этиш учун барча давлат фуқаролари ва барча соҳа вакиллари иштирок этишлари мумкин;

 

– номзодлар кучли етакчилик, тадқиқотчилик ва жамоатчилик билан ишлай олиш қобилиятига эга бўлиши керак;

 

– номзодлар ёшлар фаоллиги, сиёсатни ишлаб чиқиш, дипломатия ва глобал бошқарувларга қизиқишлари лозим.

 

Дастурга ариза топширишнинг асосий категориялари:

 

– to‘liq moliyalashtirilgan ($16.50) — барча харажатлари қопланадиган категория;

 

– invitation letter ($99) — харажатларни бўлиб тўлашни истаганлар учун;

 

– self-funded ($599) — ўз харажатларини тўлайдиган ёш мутахассислар учун;

 

– forum access ($299) — форумга кириш имконияти.

 

Фойдали томонлари

 

Дастур давомида ёш мутахассислар қуйидаги имкониятлардан фойдаланишади:

 

 

Тўлиқ молиялаштирилган категория учун:

 

– икки томонлама сафар харажатлари;

 

– махсус таклиф хати;

 

– турар-жой ва дастурда иштирок этиш имконияти;

 

– дастур давомида овқатланиш ва керакли буюмлар тақдим этилади;

 

– нутқ сўзлаш имконияти;

 

– битирув сертификати.

 

Қисман молиялаштирилган категория учун:

 

– махсус таклиф хати;

 

– харажатларни бўлиб тўлаш имконияти;

 

– категорияни ўзгартириш имкони;

 

– виза ёрдами.

 

Ўзини молиялаштирган категория учун:

 

– махсус таклиф хати;

 

– турар-жой ва дастурда иштирок этиш имконияти;

 

– дастур давомида овқатланиш;

 

– нутқ сўзлаш имконияти;

 

– битирув сертификати.

 

Форумга кириш категория учун:

 

– махсус таклиф хати;

 

– дастурда иштирок этиш;

 

– дастур давомида овқатланиш ва керакли буюмлар;

 

– нутқ сўзлаш имконияти;

 

– битирув сертификати.

 

Ҳужжат топшириш жараёни

 

1. Оnline ариза топшириш: номзодлар рўйхатдан ўтиб, шахсий маълумотлар, академик ва профессионал тажрибалар, мотивацион хат ва тажриба бўйича хулосаларини тақдим этишлари керак.

 

2. Баҳолаш ва саралаш: номзодлар махсус комиссия томонидан дастурга мослик даражаси, тажрибаси, мотивацион хат ва бошқа талаблар бўйича сараланади.

 

3. Якуний саралаш ва натижалар эълон қилинади: ғолиблар эмаил орқали хабардор қилинади ва кейинги кўрсатмалар тақдим этилади.