Тошкентда юқори синф ўқувчиси 3-синф болага оғир тан жароҳати етказгани бўйича ММТБ муносабат билдирди

Тошкентда юқори синф ўқувчиси 3-синф болага оғир тан жароҳати етказгани бўйича ММТБ муносабат билдирди

Аввалроқ, Тошкент шаҳри, Бектемир туманида жойлашган 293-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси 290-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси томонидан калтакланганлиги ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ММТБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

 

Унга кўра, ҳолат 4 октябрь куни дарсдан кейин соат 16:30 дан ўтган вақт оралиғида бўлган.

 

 

«Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:

 

Ҳолат 4-октабр куни дарсдан кейин соат 16:30 дан ўтган вақт оралиғида бўлиб, болалар ўз уйидан футбол ўйнагани чиққан бўлган.

Мактабнинг 3-синф ўқувчиси 9-синф ўғил болани ҳақорат қилиб велосипедда қочиб кетмоқчи бўлганида 9-синф ўқувчиси велосипеднинг орқа ғилдирагига оёғи билан тепади натижада 3-синф ўқувчиси юз қисми билан йиқилиб тан жароҳати олади.

Ҳолат юзасидан ҳозирги кунда туман ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда боланинг ҳолати яхши», — дейилади муносабатда.