Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, ҳозир айни дамда Тошкентдаги 208-мактабда ёнғин содир бўлмоқда. Дарслар бекор қилинган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 208-мактабда йирик ёнғин чиққан.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар ФВБга «112» тизими орқали, Мирзо Улуғбек тумани «Шукур Бурхонов» МФЙ «Дониёр» кўчасида жойлашган 208-мактаб ҳудудидаги таъмирланаётган бўш бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 17:28 да етиб бориб, ёнғин соат 17:39 да қуршаб олинган ҳамда соат 17:42 да бартараф этилган. Таъкидлаб ўтамиз ёнғин вақтида мактаб ходимлари ва ўқувчилар бўлмаган.
“Ҳодисанинг сабаби таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаганликдан дея тахмин қилинмоқда, зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ”, – дейилади вазирлик маълумотида.
