Тез орада 2025 йил август декабрь ойларида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясининг малака синовлари (тоифа тестлари)нинг ўтказиш жадвали эълон қилиниши кутилмоқда.
Тоифа тест синовлар жадвали тест синовлари бошланишидан камида 10 кун олдин эълон қилинади. Яъни бугун 11 октябрь куни жадвал эълон қилинса, тестлар 21 октябрдан бошланиши мумкин.
Аввалроқ, жорий йилги август декабрь ойларида ўтказиладиган педагоглар аттестацияси ўтказилиши режалаштирилаётган жойлар рўйхати маълум қилинганди.
2025 йил август-декабрь ойлари тоифа тестлари ўтказилиши режалаштирилаётган жойлар рўйхати:
1. Қорақалпоғистон Республикаси – Педагогик маҳорат маркази (Нукус шаҳри Е.Алакўз кўчаси 54-уй, мўлжал: МEГА НУКУС савдо мажмуаси ёнида);
2. Андижон вилояти – Педагогик маҳорат маркази ( Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси 8-уй, мўлжал: Педагоглар малака малака ошириш институти);
3. Бухоро вилояти – Бухоро шаҳридаги 44-сонли умумий ўрта таълим мактаби (Бухоро шаҳар «Боғишамол кўчаси, 5-уй, мўлжал: Шарқ (олдинги Педагогика коллежи биноси));
4. Жиззах вилояти – Жиззах шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби (Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалласи Тўқимачилар кўчаси 45-уй, мўлжал: вилоят кўз касалликлари шифохонаси);
5. Қашқадарё вилояти – Педагогик маҳорат маркази (манзил: Қарши шаҳар Олимлар кўчаси 2-уй, мўлжал: Қарши давлат университети);
6. Навоий вилояти – Навоий шаҳар Баркамол авлод болалар мактаби (Навоий шаҳар Алоқа кўчаси 6-уй, мўлжал: Навоий савдо маркази (СУМ) орқа томонида);
7. Наманган вилояти – Наманган шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби (Наманган шаҳри, Ғишткўприк МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-А уй, мўлжал – Чорсу);
8. Самарқанд вилояти – Педагогик маҳорат маркази (Самарқанд шаҳри, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй,);
9. Сирдарё вилояти – Вилоят Баркамол авлод болалар мактаби (Гулистон шаҳар, Шодлик МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси 55-уй, мўлжал: Гулистон шаҳар истироҳат боғи);
10. Сурхондарё вилояти – Термиз шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактаби, (Термиз шаҳар, Каттабоғ МФЙ, Фаровон массиви, 2-мавзе, 7-манзилгоҳ, мўлжал: «Яшил дунё» бозори);
11. Фарғона вилояти – Фарғона шаҳридаги 28-умумий ўрта таълим мактаби (Фарғона шаҳар, «Истиқлол» МФЙ, А.Қодирий кўчаси -13А, мўлжал «Chery» автосалони);
12. Тошкент вилояти – Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази (Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг «Тинчлик» бекати, «ИМЗО» фирмасининг эски биноси);
13. Хоразм вилояти – Урганч шаҳридаги 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби (Ал-Беруний мактаби) (Урганч шаҳар 4-Юқори боғ маҳалласи Махтумқули кўчаси 229а-уй, мўлжал Омад тўйхонаси (омад боwлинг) ёки Урганч шаҳар 4-сон ички ишлар бўлими;
14. Тошкент шаҳри – Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази (Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг «Тинчлик» бекати, «ИМЗО» фирмасининг эски биноси).

