Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь июль ойларида таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 20,5 трлн сўмни ташкил этган.
Ушбу кўрсаткич мамлакатда кўрсатилган умумий бозор хизматлари таркибида 3,8 фоизлик улушни эгаллаган. Таққослаш учун, 2024 йилнинг шу даврида таълим хизматларининг умумий хизматлар ҳажмидаги улуши 3,9 фоиз бўлган эди.
Таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматлар устунлик қилиб, 2025 йилнинг январь июль ойларида уларнинг улуши 46,4 % ни ташкил этган.

