Ўзбекистонда табиий фанлар йўналишида таълим сифатини ошириш мақсадида Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб филиаллари ташкил этилади. Ушбу филиаллар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида фаолият юритади.
Тошкент шаҳрида жойлашган Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб эса табиий фанлар бўйича таянч мактаб этиб белгиланади.
Янги филиалларда раҳбар ва педагог кадрларни ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади. Қабул жараёни 7-синфдан бошланади.
Шунингдек, ўқувчилар учун турар жой билан таъминлаш ва аутсорсинг асосида бепул соғлом овқатлантириш ташкил этилиши белгиланган.
Мазкур қарор табиий фанларга ихтисослашган кадрларни тайёрлашни янада ривожлантириш ҳамда ёшларнинг илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
