«Тарбия» фани мутахассислигига эга бўлган ўқитувчилар ёки «Тарбия» фанида қайта тайёрловдан ўтган ўқитувчилар юқори ҳамда бошланғич синфларга дарс беришлари мумкин.
Бунда бошланғич синфлардаги дарс соатлари «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаъ»ги низом талаблари асосида ўқитувчилар ўртасида тақсимланиши лозим.
Агар «Тарбия» фанидан дарс ўтиш ҳуқуқига эга ўқитувчиларнинг мазкур фандан малака тоифаси мавжуд бўлса, уларга «Тарбия» фани бўйича малака тоифаси учун қўшимча ҳақ тўловлари ҳам амалга оширилади.
Маълумот учун, «Тарих» ва «Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ» ўқитувчилари бошланғич синфларда дарс берса, тоифаси учун қўшимча ҳақ тўланмайди. Бош вазирнинг 2024 йил 16 апрелдаги 30/1-1782-сонли кўрсатма хатига мувофиқ, «Тарих», «Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ» мутахассислигига эга ўқитувчиларга фақат 5-11-синфларда «Тарбия» фани бўйича дарс ўтишларига рухсат берилган.
Шу сабабли, «Тарих», «Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ» мутахассислигига эга ўқитувчилар бошланғич синфларда (1-4-синф) «Тарбия» фанидан дарс берган тақдирда, уларнинг малака тоифаси учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.
Шунингдек, айрим ҳудудларда эса бошланғич синфлардаги «Тарбия» фани ушбу фан ўқитувчиларига ҳам бериш ҳолати кузатилган. Шунинг учун, «Тарих» ва «Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ» ўқитувчиларига бошланғич синфларда дарс бергани учун қўшимча тўловлар амалга оширилмаслиги мумкин.
