2025 йилда 614 768 нафар абитуриент тестга кирган. Бу ўтган йилгига қараганда 122 мингга кам.
Тестга кирган абитуриентларнинг 253 844 нафари (41,2%) 56,7 бални (максимал баллнинг 30%и) ҳам тўплай олмаган.
Ўтган йилги ҳолат билан солиштирганда аҳволимиз нақ 6 фоизга яхшиланибди. Масалан, 2022 йилда 51,2% абитуриент 56,7 баллдан камроқ тўплаган эди.
2025 йилда энг ёмон кўрсаткич Андижон вилоятида (47,6%), нисбатан яхшироқ натижа эса доимгидек Бухоро ҳамда Тошкент шаҳрида (31,4%) қайд этилган (юқоридаги жадвалга қаранг).
2023 йилда 8 та ҳудудда, 2024 йилда эса 4 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олган эди. Жорий йилда биронта ҳудудда бундай салбий кўрсаткич қайд этилмаган. Бу алоҳида этъиборга молик рақам.
Ўтган йилга қараганда натижасини энг кўп яхшилаган 5 та ҳудуд:
Қорақалпоғистон Республикаси — 9%
Навоий — 8,9%
Сирдарё — 8,1%
Бухоро — 7,8%
Қашқадарё — 6%
56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 балнинг 30 фоизи дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30% билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади. 30% билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто 2 баҳо ҳам эмас. 1 баҳо десак тўғри бўлар балки.

