Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турибди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Хеилонгжианг миллий профессионал институти раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Учрашув якунида икки олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, томонлар келгусида Ўзбекистон Миллий педагогика университети қошида «Ўзбекистон-Хитой маданият ва ижод маркази»ни ташкил этиш масаласида ҳам келишувга эришди.
Мазкур ташриф икки давлат ўртасидаги таълим ва маданият соҳаларидаги алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
