2025 йил 10–14 cентябр кунлари Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан Тўдакўл ҳудудида «Яшил Келажак» Eco-Camp оромгоҳи ташкил этилади.
Мазкур оромгоҳ ёшларнинг экология соҳасидаги муаммоларга оид таклифлари, инновацион стартаплари ва ижтимоий лойиҳаларини илгари суриш ҳамда уларни амалда қўллаб-қувватлаш учун кенг имконият яратади.
Экологик йўналишда ғоя ёки креатив қарашларга эга бўлган ёшлар танловда қатнашиши мумкин. Иштирокчилар 3 кишигача бўлган жамоа шаклида ариза топширишлари лозим.+
Рўйхатдан ўтиш ва ғоянгизни юбориш учун қуйидаги ҳавола орқали керакли бўлимларни тўлдиринг лозим — Рўйхатдан ўтиш
Аризаларни топшириш муддати — 2025 йил 5 сентябрга қадар.
