Биринчи қўнғироқ тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ҳам иштирок этди

Биринчи қўнғироқ тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ҳам иштирок этди

Бугун юртимизнинг барча умумтаълим масканларида 2025-2026-ўқув йилининг биринчи дарс соатлари бошланди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова пойтахтимиздаги 273-умумтаълим мактабида ўтказилган «Биринчи қўғироқ» тадбирда қатнашди ва ўқувчиларни самимий табриклади.

 

Шунингдек, янги ўқув йилида кутилаётган янгиликлар ва соҳадаги ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди. Тадбирда Президент табриги ҳам ўқиб эшиттирилди. Шундан кейин, вазир Эъзоза Каримова мактабга 1-синфга қабул қилинган ўқувчиларни ушбу шодиёна билан табриклади ва «Президент совғаси» тақдим қилинди.

 

Бундан ташқари, вазир »Келажак соати» дарсларида қатнашиб, ўқувчи ёшлар билан мулоқот қилди.

 

Маълумот ўрнида: 2025-2026-ўқув йилида 10 мингдан ортиқ мактабларга 720 мингдан ортиқ ўғил-қизлар 1-синфга қабул қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилга қараганда 20 мингга кўп. Ўтган ўқув йилида 700 мингдан ўртиқ ўқувчи биринчи синфга қабул қилинган.