Ички ўқишни кўчириш натижалари эълон қилинди

Ички ўқишни кўчириш натижалари эълон қилинди

2025/2026-ўқув йили учун transfer.edu.uz  платформаси орқали ўқишини кўчириш (ёки кўчириб тиклаш) юзасидан ариза юборганларни натижаси эълон қилинди.

 

 

Давлат олий таълим ташкилотларининг биридан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги олий таълим ташкилотларига мос ва турдош таълим йўналишлари бўйича юборилган аризалар тўлиқ кўрилиб чиқилиб, якуний хулосалар шакллантирилди.

 

 

Талабалар ўз аризалари натижасини transfer.edu.uz  платформасидаги шахсий кабинети орқали билишлари мумкин.

 

 

Ўқиши кўчирилишига тавсия этилган талабалар ўқиши кўчирилаётган олий таълим ташкилотларига мурожаат қилишлари лозим.