АҚШнинг Виржиния штатида Alpha School номли янги турдаги мактаб очилди. У анъанавий ўқитувчиларсиз, фақат сунъий интеллект ёрдамида ишлаш модели асосида ташкил этилган.
Мактабда ўқувчилар йилига 65 минг доллар тўлов эвазига 2 соат давомида АI томонидан бошқариладиган дарсларга қатнашади. Куннинг қолган қисмида эса турли ҳаётий кўникмалар бўйича амалий машғулотларда иштирок этадилар.
Alpha School ўқитувчиларни «йўл-йўриқ берувчи мураббийлар» билан алмаштирган бўлиб, улар ўқувчиларнинг шахсий ривожланишини кузатиб боради. Дастур муаллифлари бу моделни «келажак таълими» сифатида тақдим этишмоқда.
Аммо таълим экспертлари ва ота-оналар томонидан танқидлар ҳам йўқ эмас. Айрим мутахассислар бундай мактабнинг тажриба сифатида қимматга тушишини ва ҳамма учун ҳам очиқ эмаслигини таъкидламоқда. Шу билан бирга, инсон ўқитувчиларнинг ўрнини технология билан тўлиқ алмаштириш мумкинлиги масаласи бўйича баҳслар давом этмоқда.
