Инглиз, немис, араб ва турк тилларидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари учун рўйхатга олиш 30 августга қадар давом этди.
Тўловлар бугун, 31 августгача(шу куни ҳам) амалга оширилиши лозим.
Инглиз, немис, араб ва турк тилларидан тест синовлари 13-14-центабр кунлари бўлиб ўтади.
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари сентабр, октабр, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади.
Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.
Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.
Тест синовлари қайси тиллардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар ушбу расмда келтирилган.

