Педагогларга 70 фоиз устамани тўлаб бериш тартиби бўйича вазирлик кўрсатма хати

Педагогларга 70 фоиз устамани тўлаб бериш тартиби бўйича вазирлик кўрсатма хати

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Қорақалғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиқларига халқаро стандартлар асосида малака сертификатини олган педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўлаб берилиши бўйича кўрсатма хати берилди.

 

 

Келтирилишича, Вазирлар Маҳкамасининг (17.09.2021 572-сон) қарори билан тасдиқланган Низомда аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланиши ҳамда устаманинг амал қилиш муддати икки йил бўлиб, муддат тугаллангандан сўнг устама учун синовларда қайта иштирок этиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

 

 

Шунга кўра, жорий йилнинг январь июнь ойларда ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижаларига кўра 4 199 нафар педагог 86 ва ундан юқори балл тўплаб олий ва биринчи малака тоифасига эга (тасдиқланган эълон қилинган) бўлиб, уларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланди.

 

 

Молиявий хато ва камчиликларни олдини олиш мақсадида ушбу натижага эришган педагоглар фақат «ЭРП» дастурий мажмуасида шакллантирилиб, уларга иловадаги намунада маълумотнома берилади ҳамда «УзАСБО-2» дастурий мажмуасига интеграция қилиниб, маълумотномага эга ходимларга қўшимча устама тўлаш имконияти яратилади.