Судьялар олий мактаби магистратурасига кириш тест синовлари қай тартибда ўтказилди?

Судьялар олий мактаби магистратурасига кириш тест синовлари қай тартибда ўтказилди?

2025 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига қабул қилиш бўйича тест синовлари бўлиб ўтган. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агнетлиги хабар берди.

 

 

Тест синовлари мутахассислик фани ва чет тилидан ўтказилган. Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 30 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 2 соат вақт ажратилган.

 

 

 

Тест синови натижалари белгиланган тартибда Судьялар олий мактабига тақдим этилади.