Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Мустақиллик байрамида фақат 1 кун — 1 сентябрь, душанба куни дам олинади.

Қўшимча ёки кўчирилган дам олиш кунлари йўқ, деб хабар бермоқда Бандлик вазирлиги.

Шанба ва якшанба кунлари эса одатий режим бўлади, яъни 5 кунликлар шанба ва якшанба куни дам олади, 6 кунликлар эса фақат якшанба куни дам олади.

Демак:

30 август (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;

31 август (якшанба) — ҳаммага одатий дам;

1 сентябрь (душанба) — Мустақиллик байрами, ҳаммага дам.