Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Шахрисабз ва Каттақўрғон давлат педагогика институтларига ректорлар тайинланди.
➖ Саидов Машъал Самадович – Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди. У тайинловга қадар Алфраганус университетида Менежмент ва маркетинг кафедраси мудири лавозимида фаолият юритган.
➖ Ураков Шерзод Рахмонович – Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди. Бунгача у Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали директори эди.
