А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетига янги ижрочи директор тайинланди

А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетига янги ижрочи директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Улуғбек Ташкенбаев Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат буджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори этиб тайинланди.

 

 

У.Ташкенбаев таълим соҳасида катта тажрибага эга. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Гулистон давлат университети ректори, Самарқанд давлат университети ректори каби лавозимларда фаолият олиб борган.

 

 

Тайинловга қадар Ташкенбаев Улуғбек Негматович Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.