Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб август декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланган.
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари жорий йил август декабри ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияда иштирок этишлари учун 1 августдан 1 октябрга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин.
Мурожаатларни:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги pedagog.uzedu.uz – платформаси орқали (ОNE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:
– Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz/uz орқали
– давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.
Педагогик фаолияти уч йилдан кам бўлган кадрлар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.Шунингдек, стажёр-ўқитувчи ишга қабул қилингандан бошлаб бир йил ичида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз: жорий йил август декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари айни вақтда Вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун ҳамда «Йил ўқитувчиси» танловининг биринчи босқич саралаш синови ҳам ҳисобланади. Шунингдек, мазкур аттестацияда 86 ва ундан юқори балл тўплаб олинган ёки сақлаб қолинган олий ҳамда биринчи малака тоифалари учун кейинги икки йил давомида 70% устама тўлаб бериш амалиёти ҳам давом эттирилади.
П.С. Август сентябрь ойларида мурожаатлар қабул қилинади;
Октябрь-Ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади.
