NАSА томонидан 2023 йил октябрда Психея номли металларга бой астероидга юборилган «Psyche» космик аппарати орқали космоснинг чуқур қатламларидан Ер ва Ойнинг ноёб кўринишини суратга олинди. Зонд бу тасвирни тахминан 290 млн километр масофадан қайд этган.
Phys.org маълумотларига кўра, июль ойида миссия жамоаси аппарат камераларини текширган, улар қуёш нурини акс эттирувчи объектларни тасвирга олиш қобилиятини синаб кўрган.

Машқ учун мақсад сифатида ер сайёрасини танланган. Суратда Ер жуда кичик нуқта сифатида Ариэт зодиак юлдузлар тўплами фонида кўриниши аниқланган. Бундан ташқари, бироз юқорида, ойдан ҳам камроқ ёритилган бир нуқта кўринган.
Ушбу сурат 1990 йилда «Вояжер-1» томонидан 6 млрд километр масофадан олинган машҳур «Бледно-голубая точка» (Pale Blue Dot) тасвирини эслатган. Гарчи «Psyche» аппарати анча яқинроқ бўлса ҳам, сурат космоснинг чексиз кенгликларидаги заифлигини акс эттиришда шунга ўхшаш таассурот қолдирган.

Миссиянинг асосий мақсади — Марс ва Юпитер орбиталарининг орасида жойлашган Психея астероидини ўрганишдан иборат. Олимлар бу объект қадимги протопланетанинг очиқ ядроси бўлиши мумкин, яъни, Қуёш тизимидаги сайёралар шаклланишида қурилиш блоки сифатида хизмат қилган.

Маълумотларга кўра, унинг диаметри тахминан 280 километрни ташкил этади ва у бош астероид камарининг ташқи қисмида айланади. Космик аппарат мақсадга 2029 йилнинг июлида етиб бориши учун тахминан 3,54 миллиард километр масофани босиб ўтиши керак.
Зонд, ҳам кўринадиган, ҳам инфрақизил нурни қайд эта оладиган камералар билан жиҳозланган. Ушбу технологиялар Психеянинг таркибини ўрганишга ва сайёралар металл ядроларининг шаклланиши ҳақидаги асосий маълумотларни олишга имкон беради.
