Ижтимоий тармоқларда 1 октябрдан олий таълим жараёнларини бошқариш бўйича ҲEМИС ахборот тизимига талабаларни киритиш имконияти тўхтатилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Айни пайтда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ушбу масалага расмий муносабат билдирилмади.
Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли (15.06.2022 йилдаги ПҚ-279-сон) қарорига асосан, республикада фаолият юритувчи давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари бакалавриати ва магистратурасига қабул бир ўқув йилида бир марта (июнь — сентябрь ойлари оралиғида) амалга оширилади.
Бунда, зарур ҳолларда, олий таълим ташкилотлари магистратурасига бир ўқув йилида иккинчи марта қабул қилишга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг таклифига асосан Давлат комиссияси томонидан рухсат этилганда йўл қўйилади, деб белгилаб қўйилган.
Маълумот учун, тизим айтилган муддатда ёпилган тақдирда ҳам талабаларни қўшиш имконияти кейинги йил июнь ойидан қайта очилади.
