Ҳукуматнинг 2024 йил 12 февраль 87-сон қарорига мувофиқ, касбий сертификат назорат синовига кечиккан ёки узрсиз сабабга кўра келмаган ҳамда назорат синови қоидаларини бузганлик учун жараёндан четлатилган тақдирда, тўланган тўлов қайтарилмайди.
Талабгор назорат синовида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмайдиган бўлса ёки иштирок этмаса, назорат синови ўтказиладиган санадан бошлаб 5 иш куни давомида давлат хизматлари марказлари ёки ЙИДХП орқали Вазирликка мурожаат этиши лозим.
Бунда фақат Вазирликнинг Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори талабгорга қайтарилади (тўлов амалдаги электрон тизим орқали амалга оширилганда, кўрсатилган хизмат учун ундирилган тўловдан ташқари).
Талабгорга хизмат кўрсатилиши учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган пул миқдори қайтарилмайди.
