Ўзбекистон ёшлари Гиннес рекордини янгилади

Ўзбекистон ёшлари Гиннес рекордини янгилади

«Янги Ўзбекистон» боғида ёшларимиз навбатдаги йирик ютуққа эришди. 1946 нафар ёш муҳандис бир вақтнинг ўзида 1946 та кичик роботни йиғиб, Гиннес рекордини ўрнатди.

 

Мазкур воқеа нафақат Ўзбекистон номини яна бир бор Гиннес рекордлар китоби саҳифаларига киритди, балки:

 

—ёшларнинг илмий-техник салоҳиятини намойиш этди;

—жамоавий ҳамжиҳатлик ва изланувчанликнинг ёрқин мисоли бўлди;

—мамлакатимизда технология ва инновацияга қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача бўлган рекорд 1456 та робот билан Ҳиндистонга тегишли эди.

 

Тадбир байрамона руҳда ўтди ва бу рекорд ёшлар учун илм-фан, технология ва инновациялар соҳасида янги марраларни забт этишга туртки бўлиши кутилмоқда.

 

Ушбу ютуқ, айниқса, абитуриентлар, талабалар ҳамда технологияга қизиққан ёшлар учун катта илҳом манбаи бўлди.