Малака тоифасини олаётганда касбий сертификат талаб қилинмайди

Малака тоифасини олаётганда касбий сертификат талаб қилинмайди

Ҳукуматнинг 17 сентябрдаги 572-сон қарорига мувофиқ, педагог кадрлар навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиб, тоифа олиш учун Касбий Сертификат олган бўлишлари талаб қилинмайди.

 

 

Низомнинг 23-банди (янги таҳрирда)га кўра, бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда НИЗОМга 2-иловага мувофиқ сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) электрон тарзда тўлдиради.

 

 

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

 

 

– педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);

 

– қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);

 

Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

 

Педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома (ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагоглари учун).

 

 

Заруратга кўра, маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида, педагог кадрдан қуйидаги қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин:

 

 

– педагогнинг фамилияси ёки исми ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумот;

 

– навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмасдан навбатдан ташқари аттестацияга жалб қилинишига асос бўладиган ҳужжатлар;

 

– педагог кадрлар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан, малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун асос бўладиган ҳужжатлар;

 

 

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади.

 

 

Маълумот ўрнида, аттестацияда иштирок этиш учун юбориладиган ҳужжатлар орасида касбий Сертификат талаб қилинмаган.