Давлат университетларидан айримлари контракт нархи оширди

Давлат университетларидан айримлари контракт нархи оширди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 2025-2026-ўқув йили учун контракт нархини 15 фоизга оширди.

 

Расмий хабарда айтилишича, ЖИДУда кечки, сиртқи ва масофавий таълим шакллари йўлга қўйилмаганлиги сабабли университетнинг молиявий барқарорлигининг катта қисми кундузги таълим шакли тўлов-контракт ҳисобидан амалга оширилмоқда.

 

Шунингдек, университет ҳисобига келиб тушадиган қўшимча маблағлар ҳисобидан таълим сифатини янада яхшилаш, ходимлар ва профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштилган тўловларни жорий инфляция (10%) даражасида ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириб бориш, инфратузилмани янада ривожлантириш мақсадида тўлов-контракт миқдорини бозор қийматига яқинлаштириш ва рақобатбардош қийматлар даражасида белгилаш белгиланган.

 

Маълумот берилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарорида халқаро миқёсда тан олинган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини ЖИДУ академик ва илмий жараёнларига жалб этиш вазифаси белгиланган. Мазкур топшириқ доирасида ЖИДУга хорижий мутахассисларни жалб қилиш орқали халқаро академик муҳитни шакллантириш чоралари кўрилмоқда.

 

Бундан ташқари, ушбу маблағлар Университетни жорий ва капитал (қисман) таъмирлаш ишларига, Талабалар турар жойидаги шароитларни яхшилаш, спорт мажмуаларини таъмирлаш ва Ахборот-ресурс маркази имкониятларини кенгайтириш масалаларига йўналтирилиши режалаштирилган.

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб 3-курсларда дарслар тўлиқ инглиз тилида олиб бориладиган «пилот» гуруҳлари ташкил ва мазкур тажриба-синов ижобий натижалар берганлиги сабабли янги ўқув йилида ушбу тажрибани 3-4-курсларда давом эттириш режалаштирилган.

 

«Юқорида баён этилган омиллар ҳамда университетнинг 2025-2026 йилларда кутилаётган харажатларини инобатга олган ҳолда, битта талабани тўлов-контракт шаклида ўқитиш қиймати миқдорларини 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб контракт нархини 15% ошириш (индексация қилиш) ЖИДУ Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланди», — дейилган университет баёнотида. Нархлар қуйидагича этиб белгиланган:

 

Таълим йўналишлари номи

Стипендиясиз

(минг сўм)

Стипендияли (минг сўм)
И.Бакалавриат
1-2- курс талабалари
33 750,00
40 586,02
3-4-курс талабалари
27 301,00
34 137,02
Бакалавриат хорижий талабалар
(ЎРда доимий яшаш ҳужжатга эга)
38 400,00
Бакалавриат хорижий талабалар (виза)
44 800,00
ИИ.Магистратура
Магистратура талабалари
34 560,00
41 396,02
Магистратура хорижий талабалар (ЎРда доимий яшаш ҳужжатига эга)
44 800,00
Магистратура хорижий талабалар (виза асосида)
51 200,00