Билимни баҳолаш агентлиги томонидан жорий йил сентябрь, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилиши режалаштирилган чет тили бўйича миллий сертификат имтиҳонлари август ойида ҳам ўтказилади.
Август ойидаги имтиҳонда:
Тиллар: инглиз, немис, француз тиллари
Рўйхатдан ўтиш: 15–18 август кунлари
Тўлов муддати: 19 август
Имтиҳон санаси: 28 август
Рўйхатдан ўтиш my.gov.uz портали орқали онлайн амалга оширилади.
Талабгорлар рўйхатдан ўтишда ўзларига қулай ҳудудни танлаб, имтиҳонда айнан шу ҳудудда иштирок этишлари мумкин.
Изоҳ: Ушбу қўшимча имтиҳон олий таълимдан кейинги таълим (таянч докторантура ва докторантура)га қабул жараёнининг бошланишига қисқа муддат қолганлиги ҳамда бошқа кўплаб талабгорларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда белгиланмоқда.
