1-босқич талабалари университет ётоқхонаси учун аризаларни қачон топшириши мумкин?

1-босқич талабалари университет ётоқхонаси учун аризаларни қачон топшириши мумкин?

2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилинди.

 

Маълумки, талабаликка тавсия этилганлар давлат олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали онлайн ариза юбориш имкониятига эга.

 

Ҳозирда 1-босқичга тавсия этилган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни “Талабалар турар жойи” ахборот тизимига юклаш жараёни олиб борилмоқда. Шу сабабли талабалар томонидан ариза юбориш хизмати ҳозирча ишга тушмаган. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

 

Мазкур техник ишлар якунлангач, 1-босқичга тавсия этилган абитуриентлар ариза юборишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда қўшимча маълумот расмий манбалар орқали эълон қилинади.

 

Эслатма: регламентга мувофиқ дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади. Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида тақсимланади. Жумладан 1-курс талабалари учун 55 — 65 фоизгача жой ажратилади.