1-курс талабалари давлат ОТМларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун ариза топширишлари мумкин

1-курс талабалари давлат ОТМларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун ариза топширишлари мумкин

Якуний мандат натижалари чиқди ва талабаликка тавсия этилган абитуриентлар маълумотлари «Талабалар турар жойи ахборот тизими»га юклаш ишлари олиб борилмоқда. Шунинг учун энди биринчи курс бўладиган талабалар ҳам талабалар турар-жойлари учун ариза беришлари мумкин.

 

Эслатма! Агар ўқишга қабул қилинган бўлсангизу, ётоқхона учун ҳужжат топширишда муаммо бўлса, сизнинг маълумотларингиз ҳали «Талабалар турар жойи ахборот тизими»га юкланмаган бўлади. Яъни, бир-икки кунда ариза беришингиз мумкин. Маълумот учун, талабалар ётоқхонаси учун ариза бериш ўқув йили охиригача давом этади.

 

Эндиликда, 1-курс талабалари давлат ОТМларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали электрон ариза юборишлари мумкин.

 

Шунингдек, қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади:

 

– «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;

 

– «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри», «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»да турадиган талабалар;

 

– И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;

 

– бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;

 

— халқаро фан олимпиадалари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар;

 

– «Йил талабаси» ва «Талабалар театр студиялари» кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар;

 

– олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар.

 

Бундан ташқари, айрим талабалар ётоқхона тўловидан қисман ёки тўлиқ озод этилиши мумкин.

 

Қуйидагилар ётоқхона тўловидан тўлиқ озод этилади:

 

— кўз касалликлари бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлиги борлар;

— чин етимлар (ота-онасининг ҳар иккиси вафот этган) ва етимлар (ота-оналаридан бири вафот этган);

— меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари;

— ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар.

 

 

Қуйидагиларга умумий тўловдан 50 фоиз чегирма берилади:

 

— умумий касалликлар бўйича 2-гуруҳ ногиронлиги борлар;

— вазифасини намунали бажараётган талабалар Кенгаши раиси, қават сардори ҳамда ётоқхона кутубхонаси учун масъул талабалар.